Ўзбекистон

Фарғонада ноқонуний қурилган савдо дўконлари буздирилмоқда

Маълум бўлишича, қарздор қонуний талабларни бажариш ўрнига турли идораларга мурожаат қилиб, ижро жараёнини чўзишга уринган.

Фарғонада ноқонуний қурилган савдо дўконлари буздирилмоқда

Фурқат тумани марказий йўли ёқасида, уч давлат ўртасида барпо этилаётган "DO'STLIK" бозори ва кўнгилочар мажмуаси олдида ноқонуний қурилган савдо дўкони суд қарори асосида мажбурий тарзда буздирилди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2026 йил 6 июндаги қарорига мувофиқ, мазкур ноқонуний қурилмани қарздор з. Рўзиева ўз ҳисобидан бартараф этиши лозим эди. Шу асосда Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро иши қўзғатилиб, давлат ижрочиси қарздорни бир неча бор ихтиёрий равишда суд қарорини бажариш ҳақида огоҳлантирган.

 

Бироқ қарздор қонуний талабларни бажариш ўрнига турли идораларга мурожаат қилиб, ижро жараёнини чўзишга уринган. Лекин суд қарори бажарилиши шарт.

 

Фурқат туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида махсус техникалар жалб қилиниб, ноқонуний қурилган савдо дўкони тўлиқ буздирилди ва суд қарори ижроси таъминланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада ноқонуний қурилган савдо дўконлари буздирилмоқда | Zamon.uz