Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита БАД маҳсулотларини турли касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилиш қонунчилик талабларига зид эканини эслатди.

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича огоҳлантирди



Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртма ва бальзамлар, дамламалар ҳамда минерал сувларнинг турли касалликларни даволаши ҳақидаги рекламалар тарқалиши юзасидан Рақобат қўмитаси огоҳлантириш берди.



Қўмита маълумотига кўра, айрим рекламаларда биологик фаол қўшимчалар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит ва гипертония каби касалликларни даволашда самарали восита сифатида кўрсатилмоқда. Бундай тарғибот истеъмолчиларда маҳсулотни дори воситаси сифатида қабул қилишга сабаб бўлиши мумкин.



Қўмита қайд этишича, ваколатли органлар хулосасига кўра, биологик фаол қўшимчаларнинг асосий вазифаси организмнинг фойдали моддаларга бўлган кундалик эҳтиёжини қондиришдан иборат. Улар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган.



“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасига қўйиладиган талаблар белгиланган. Унга кўра, бундай маҳсулотлар дори воситаси ёки даволаш хусусиятига эга деган таассурот уйғотадиган тарзда реклама қилинмаслиги керак.



Шунингдек, рекламаларда одамларнинг маҳсулотдан фойдаланиб даволангани ёки аҳволи яхшилангани ҳақидаги ҳолатларга ҳавола қилиш, фуқароларнинг миннатдорчиликлари ёки тавсияларидан фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Маҳсулотнинг тадқиқотлардан ўтгани ёки давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида маълумот бериш орқали унинг дори воситаларидан устунлиги ҳақида тасаввур уйғотишга ҳам йўл қўйилмайди.



Бундан ташқари, биологик фаол қўшимчалар рекламаси «Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас» мазмунидаги огоҳлантириш билан берилиши шарт.



Қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.