Жаҳон

Шимолий Корея Россияга 500 минг аскар юбориши мумкин

Зеленский Пхенян Россияга қўшинлар билан бирга ракета қуролларини ҳам етказиб бераётганини билдирди.

Шимолий Корея Россияга 500 минг аскар юбориши мумкин

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудига 50 минггача Шимолий Корея аскари жойлаштирилиши мумкинлигини билдирди. У ушбу маълумотни 9 август куни ижтимоий тармоқдаги баёнотида келтирган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Зеленскийнинг айтишича, Шимолий Корея Россияга нафақат ҳарбий хизматчилар, балки қурол-яроғ ҳам етказиб бермоқда. Украина раҳбари мамлакат ҳудудидан Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталар топилганини ҳам маълум қилган.

 

Унинг таъкидлашича, Пхенян Россия билан ҳамкорлик орқали замонавий уруш олиб бориш бўйича тажриба орттирмоқда ва ҳарбий технологияларни ўзлаштирмоқда. Зеленский буни Осиёдаги бошқа давлатлар учун ҳам хавф туғдириши мумкин бўлган жараён сифатида баҳолаган.

 

Украина президенти Жанубий Кореяни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини кучайтиришда ёрдам беришга чақирган. Шунингдек, икки давлат ўртасида дрон технологиялари ва мудофаа соҳасидаги бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилган.

 

Маълумотларга кўра, Шимолий Корея 2024 йилда Россиянинг Курск вилоятига қарийб 14 минг аскар юборган. Кейинчалик Пхенян Россия кучларига ёрдам бериш учун қўшимча ҳарбий хизматчилар ва бошқа мутахассисларни ҳам жўнатган.

 

Зеленский июль ойида Россия яна 30 минг нафар Шимолий Корея аскарини қабул қилишга тайёрланаётганини айтган эди. 9 августдаги янги баёнотида эса у эҳтимолий контингент сонини 50 минг нафаргача оширган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.