Жаҳон

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Мазкур режалар уч давлат ўртасида 7 август куни имзоланган Макка келишуви доирасида амалга оширилади.

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

 

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳарбий тажриба алмашиш ва қўшма машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Turkiye газетеси нашри хабарига кўра, мазкур режалар уч давлат ўртасида 7 август куни имзоланган Макка келишуви доирасида амалга оширилади. Келишув Туркия парламенти томонидан кузги сессияда ратификация қилинганидан сўнг кучга кириши кутилмоқда.

 

Келишув доирасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг дастлабки босқичида уч давлат ўртасида ҳарбий хизматчилар алмашинуви йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорлик учун асос яратиши кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қуролли кучларининг эҳтимолий инқирозли вазиятларда ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.

 

Келишув доирасида эҳтимолий хавфларни олдиндан аниқлашга хизмат қилувчи эрта огоҳлантириш механизмини яратиш ҳам назарда тутилган. Туркия томони ушбу механизм келишувнинг олдини олиш ва мудофаа салоҳиятини кучайтиришини таъкидлаган.

 

Макка келишуви 7 август куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан имзоланган.

 

Келишувнинг асосий қоидаларидан бирига кўра, уч давлатдан бирига қилинган қуролли ҳужум барча томонларга қарши тажовуз сифатида баҳоланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.