Жаҳон

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) FIFA президенти Жанни Инфантинонинг ташкилотдаги фаолияти юзасидан тергов бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, эҳтимолий текширув Инфантино UEFA бош котиби лавозимида ишлаган даврда у билан шахсий муносабатда бўлган собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Хабарларга кўра, ушбу ходима дастлаб маъмурий лавозимда фаолият юритган, кейинчалик эса юқори лавозимга кўтарилиб, унинг маоши 30 фоизга оширилган. Шунингдек, UEFA ходима ташкилотни тарк этганидан сўнг унинг бизнес мактабидаги MBA таълими учун ҳам маблағ ажратгани айтилмоқда.

 

Мазкур ҳолатлар ташкилот ходимлари орасида манфаатлар тўқнашуви юзасидан саволлар туғдиргани билдирилган. Ўша вақтдаги UEFA президенти Мишель Платини бу масалани Инфантино билан муҳокама қилгани ва кейинчалик ходимага компенсация тўлаб, ташкилотни тарк этиш бўйича келишувга эришилгани айтилмоқда.

 

UEFA ходимага ишдан бўшаш нафақаси ва MBA дастури учун маблағ тўланганини тасдиқлаган. Ташкилот ушбу тўловлар ўша пайтда амалда бўлган ички қоидаларга мувофиқ амалга оширилганини билдирган.

 

FIFA эса Инфантино номидан унинг собиқ ходима билан ноўрин муносабатда бўлгани ёки бошқа қонунбузарликларга йўл қўйгани ҳақидаги даъволарни рад этган.

 

The Telegraph манбаларига кўра, эҳтимолий тергов Инфантинонинг UEFAда 2000–2016 йиллар давомида олиб борган фаолиятини қамраб олиши мумкин. Хусусан, собиқ ходимага тўловлар ҳамда эҳтимолий шахсий муносабатлар кадрлар бўйича қарорларга таъсир кўрсатган-кўрсатмаганига аниқлик киритилиши кутилмоқда.

 

Инфантино 2009–2016 йилларда UEFA бош котиби лавозимида ишлаган. 2016 йилда FIFA президенти этиб сайланган ва кейинчалик икки марта рақибсиз қайта сайланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.