Жаҳон

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Сеулни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга чақирганди.

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол-яроғ етказиб бермаслик сиёсатига содиқ қолмоқда. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг юқори лавозимли вакилига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Жанубий Корея ҳарбий техника ва бошқа таъминотларни фақат амалдаги ички қонунчилик талабларига мувофиқ етказиб беради. Мамлакат қонунчилиги эса қуролли можаролар давом этаётган давлатларга ҳалокатли қурол етказиб беришни чеклайди.

 

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Сеулни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга чақирганди. Бироқ Жанубий Корея ҳукумати бу масалада эҳтиёткор позицияни сақлаб қолмоқда.

 

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Сеул Украинага энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълим каби йўналишларда ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Шунингдек, Украинада тинчликни тиклаш ва урушдан кейинги қайта қуриш билан боғлиқ таклифлар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

 

Жанубий Корея шу пайтгача Украинага гуманитар ва молиявий ёрдам, шунингдек, ҳалокатли бўлмаган ҳарбий техникаларни етказиб берган. Бироқ мамлакат Киевга қурол-яроғ етказиб беришдан тийилиб келмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap | Zamon.uz