Жаҳон

Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди

Шунингдек Сурия суди собиқ президентнинг укаси Маҳер Асад ва амакиваччаси, Суриянинг собиқ ҳарбий амалдори Атеф Нажибни ҳам ўлим жазосига ҳукм қилди.

Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди

 

Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этганликда айбдор деб топиб, сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда SANА хабар берди.

 

Суд қарорига кўра, Башар Асаднинг укаси Маҳер Асад ҳам худди шу иш доирасида сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, Асаднинг амакиваччаси, Суриянинг собиқ ҳарбий амалдори Атеф Нажиб ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди. У суд мажлисида иштирок этган.

 

Суд ишида 14 йил давом этган фуқаролар уруши даврида содир этилган инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари кўриб чиқилган. Мазкур уруш оқибатида қарийб 500 минг киши ҳалок бўлган, миллионлаб сурияликлар эса ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

 

Атеф Нажиб 2011 йилда Суриянинг Дараа вилоятида ҳукуматга қарши намойишларни шафқатсизларча бостиришга раҳбарлик қилганликда айбдор деб топилган. Айнан шу воқеалар кейинчалик мамлакатда узоқ давом этган фуқаролар урушига олиб келган.

 

Нажиб суд вақтида судланувчилар қафасида қамоқхона кийимида бўлган.

 

Башар ва Маҳер Асад 2024 йил декабрь ойида исёнчи кучлар Дамашқни эгаллаб олганидан сўнг Сурияни тарк этиб, Россияга қочган. Шундан кейин Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилган.

 

Атеф Нажиб эса кейинчалик қўлга олиниб, Асад режимининг судга тортилган юқори мартабали собиқ амалдорларидан бирига айланган. У аввал Сурия армиясида бригада генерали бўлиб хизмат қилган ва 2011 йилда Дараа вилоятидаги Сиёсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган.

 

Башар Асад ва Маҳер Асад суд жараёнида иштирок этмаган ва уларга нисбатан ҳукм сиртдан чиқарилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.