Ўзбекистон

СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро 4 йилга қамалди

Азиз Ҳакимов туҳмат, ҳақорат қилиш ва миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишда айбдор деб топилди.

СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро 4 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида блогер Азиз Ҳакимовга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

 

Суднинг ёпиқ мажлисида Ҳакимов Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (туҳмат), 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат қилиш) ва 156-моддаси 2-қисмида (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилди.

 

Унга жазоларни қисман қўшиш йўли билан 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони ўташ муддати 2025 йил 26 сентябрдан ҳисобланиши белгиланди.

 

Шу билан бирга, суд Ҳакимовнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 150-моддасида назарда тутилган урушни тарғиб қилиш жинояти таркиби мавжуд эмас, деган хулосага келди. Шу асосда мазкур айблов бўйича у оқланди.

 

Суд ҳукмига кўра, Рақамли технологиялар вазирлигига Ҳакимов юритган Телеграмъдаги «Cомраде_Азиз» каналини блоклаш мажбурияти ҳам юклатилди.

 

Иш бўйича 6 нафар жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

 

Шунингдек, судланувчига ҳукм устидан юқори суд инстанциясига шикоят бериш тартиби ва муддати тушунтирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.