Ўзбекистон

Озодбек Назарбековга парламент сўрови юборилди

Сўров санъат мактабларида биноларнинг таъмирталаблиги, жиҳозлар ва педагог кадрлар етишмаслиги каби муаммолар сақланиб қолаётгани сабаб юборилди.

Озодбек Назарбековга парламент сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида санъат таълими муассасаларидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, маданият вазири Озодбек Назарбековга парламент сўрови юборилди.

 

Депутатлар ҳудудларда ўтказган ўрганишлар ва таълим муассасаларидан олинган маълумотлар соҳада қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатганини таъкидлади.

 

Маълум қилинишича, республикада 326 та болалар мусиқа ва санъат мактаби барпо этилган. Қатор таълим муассасалари реконструкция қилиниб, мусиқа чолғулари ва ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Бироқ айрим муассасаларнинг бинолари капитал таъмирга муҳтож.

 

Жумладан, Термиз, Фарғона, Урганч, Самарқанд ва Навоий шаҳарларидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари, Андижон шаҳридаги Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ҳамда Тошкент шаҳридаги Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган санъат мактаби биноларида капитал таъмирга эҳтиёж борлиги аниқланган.

 

Шунингдек, 2020 йилдаги президент қарорида белгиланган Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини ташкил этиш вазифаси ҳам тўлиқ бажарилмаган.

 

Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби учун бир гектар ер майдони ажратилган ва 43 млрд сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. Бироқ маблағ ажратилмагани сабабли қурилиш ишлари бошланмаган.

 

Айрим мусиқа ва санъат таълими муассасаларида ўқувчилар сони биноларнинг лойиҳа қувватидан юқори экани, машғулот хоналарининг акустик ҳолати талабга жавоб бермаслиги, махсус синф хоналари ва концерт заллари етишмаслиги қайд этилган.

 

Кадрлар масаласида ҳам муаммолар бор. Хусусан, айрим муассасаларда концертмейстерлар ҳамда тор ихтисосликлар бўйича педагоглар етишмайди.

 

Шу муносабат билан депутатлар маданият вазиридан санъат таълими муассасаларини зарур жиҳозлар ва ўқув-услубий воситалар билан таъминлаш, таълим сифати ва кадрлар салоҳиятини ошириш, педагоглар малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мактаб-интернатларни тарбиячилар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўради.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.