Ўзбекистон

Темурийлар даврига оид 50 та тарихий ашё 3D форматда рақамлаштирилади

Россия, Буюк Британия ва Туркиядаги тарихий ашёларнинг 3D модели, анимацияси ва ўзбек тилидаги илмий тавсифи тайёрланади.

Темурийлар даврига оид 50 та тарихий ашё 3D форматда рақамлаштирилади

 

Ўзбекистонда хорижий музей ва коллекцияларда сақланаётган Темурийлар даврига оид тарихий ашёларни замонавий технологиялар ёрдамида рақамлаштиришга қаратилган илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.

 

Темурийлар даври илм-фан, меъморчилик, адабиёт, тасвирий ва амалий санъат юксак ривожланган давр сифатида жаҳон тамаддуни тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу даврга оид моддий ва маданий мероснинг бир қисми бугунги кунда хорижий музейлар, кутубхоналар ҳамда шахсий коллекцияларда сақланмоқда.

 

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида “Олима аёллар” танлови доирасида “Хорижий музейларда сақланаётган темурийларга оид ашёларнинг 3D модели ва анимацион тасвирини яратиш” лойиҳаси молиялаштирилди.

 

Лойиҳанинг асосий мақсади Россия, Буюк Британия ва Туркиядаги музейларда сақланаётган Темурийлар даврига оид 50 та тарихий ашёнинг 3D моделларини ҳамда анимацион тасвирларини яратишдан иборат.

 

Лойиҳа доирасида мазкур давлатлардаги музейларга амалга оширилган амалий сафарлар давомида 50 та тарихий ашёнинг юқори сифатли фотоматериаллари тўпланган. Ушбу материаллар асосида ашёларнинг рақамли 3D моделлари яратилади.

 

Шунингдек, мавжуд тарихий картиналар анимацияга айлантирилиб, улар асосида видеомаҳсулотлар тайёрланади. Ҳар бир тарихий ашё учун ўзбек тилида илмий тавсиф ва аннотация ҳам ишлаб чиқилади.

 

Лойиҳа раҳбари Дилафруз Қурбонованинг таъкидлашича, хорижда тарқоқ ҳолда сақланаётган Темурийлар меросини ягона рақамли ва илмий ахборот маконига жамлаш лойиҳанинг муҳим йўналишларидан биридир.

 

Яратиладиган 3D моделлар музейлар, таълим муассасалари, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик учун замонавий рақамли ресурс вазифасини бажаради. Шунингдек, Темурийлар тарихи давлат музейининг temurid.uz сайти янги илмий ва визуал контентлар билан бойитилади.

 

Рақамли материаллар тарихий ашёларни виртуал муҳитда намойиш этиш, уларни кенг аудиторияга таништириш, илмий тадқиқотлар учун фойдаланиш ҳамда маданий туризмга қизиқишни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида яратиладиган 3D моделлар ва анимацион маҳсулотларни интеллектуал мулк объектлари сифатида ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳам режалаштирилган.

 

Келгусида ушбу рақамли маҳсулотлар Ўзбекистон ва хорижий музейлар ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун хизмат қилиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Темурийлар даврига оид 50 та тарихий ашё 3D форматда рақамлаштирилади | Zamon.uz