Ўзбекистон

Тошкентда Telegram'даги наркодўконнинг икки “oмборчиси” ушланди

Уларнинг яшаш манзилларидан 2 килограмм гашиш ёғи, марихуана ва гашиш аниқланди.

Тошкентда Telegram'даги наркодўконнинг икки “oмборчиси” ушланди

 

Жорий йилнинг 3 август куни ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Чилонзор туманларида тезкор тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар давомида 1993 йилда туғилган шахс ҳамда 1992 йилда туғилган, аввал судланган унинг жиноий шериги гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усулида тарқатаётган вақтида ушланган.


 
Уларнинг «Nеxiа-3» русумли автомобили кўздан кечирилганда, 20 грамм гашиш ёғи аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.


 
Терговга оид дастлабки маълумотларга кўра, улар 2025 йилдан буён Telegram платформасидаги наркодўконда омборчи сифатида фаолият юритиб, ойига қарийб 10 килограммгача турли хил гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган.


 
Тезкор тадбир давомида гумонланувчиларнинг яшаш манзиллари ҳам кўздан кечирилди. Натижада у ердан 2 килограмм гашиш ёғи, марихуана ва гашиш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш ва тарқатишда фойдаланилган изоляцион ленталар ҳамда бошқа ашёлар топилган.


 
ИИВ маълумотига кўра, тадбирлар натижасида жами 2 килограмм 170 грамм, яъни тахминан 10 700 дозага тенг гиёҳвандлик воситалари истеъмолдан олиб қўйилган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.