Ўзбекистон

Ўзбекистонда оила аъзоларини яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади

Лойиҳага кўра, оила аъзолари ва яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдони бўйича чекловлар бекор қилиниши мумкин.

Ўзбекистонда оила аъзоларини яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади

 

Қонунчилик палатаси фуқароларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

 

Қонун лойиҳаси аҳолини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштириш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга қаратилган.

 

Ҳужжатда бир қатор муҳим янгиликлар назарда тутилмоқда. Хусусан, оила аъзолари ва яқин қариндошлари турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини қўллаш билан боғлиқ чекловлар бекор қилинмоқда.

 

Яъни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, бува-буви ва неваралар, ака-ука ва опа-сингиллар хонадон майдони белгиланган меъёрдан кам бўлган тақдирда ҳам бир манзилда рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

 

Шунингдек, талабалар турар жойларида яшаётган талабаларни рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қўлланилмаслиги белгиланмоқда. Бу талабаларни ётоқхоналарда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ амалий муаммоларни бартараф этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида ипотека кредити ёки субсидия асосида уй-жой сотиб олган фуқароларни ўз уйида рўйхатдан ўтказиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

 

Унга кўра, уй-жойга тақиқ ёки хатлов қўйилган бўлса ҳам, мулкдор ва унинг яқин қариндошларини мазкур манзилда рўйхатдан ўтказиш учун банк, суд ёки Мажбурий ижро бюросининг розилигини олиш талаб этилмайди.

 

Шу билан бирга, кредиторлар ва давлат органларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида рўйхатдан ўтказилаётган шахснинг олдиндан ёзма розилиги институти жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Бу механизм орқали айрим ҳолатларда ваколатли органнинг мурожаатига асосан шахснинг рўйхатдан ўтказилгани бекор қилиниши мумкин.

 

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.