Жаҳон

Июль АҚШ тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Рекорд даражадаги иссиқ 185 миллиондан ортиқ кишига таъсир кўрсатган.

Июль АҚШ тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Июль ойи АҚШ континентал қисмида 1895 йилдан, яъни метеорологик кузатувлар мунтазам қайд этила бошланганидан буён энг иссиқ ой сифатида қайд этилди. Бу ҳақда CBS News Миллий океан ва атмосфера бошқармаси (NOAA) маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, июль ойида мамлакат бўйича ўртача ҳарорат 76,9°F (24,9°C) ни ташкил этган. Бу 1936 ва 2012 йилларда қайд этилган аввалги июль рекордидаги кўрсаткичдан 0,1–0,2 даражага юқори.

 

Айниқса, Айдахо, Юта, Вайоминг ва Монтана штатларида юқори ҳароратлар кузатилиб, айрим ҳудудларда тарихий рекордлар янгиланган.

 

Июль ойида нафақат кундузги, балки тунги ҳарорат ҳам юқори бўлган. Ўртача тунги ҳарорат 64,2°F (17,9°C) га етиб, 2022 йилда қайд этилган аввалги рекорддан 0,7 даражага юқори кўрсаткични ташкил қилган.

 

Ой бошида бошланган кучли иссиқлик тўлқини 185 миллиондан ортиқ кишига таъсир кўрсатган. Юқори ҳароратлар сабаб кўплаб оммавий тадбирлар бекор қилинган ёки бошқа муддатга қолдирилган.

 

Шу билан бирга, мамлакат бўйича ўртача ёғингарчилик миқдори кузатувлар тарихидаги учинчи энг паст кўрсаткич бўлган. Айрим ҳудудларда эса ҳаддан ташқари иссиқлик кучли ёмғир ва сув тошқинлари билан бирга кузатилган. Техас Ҳилл Кантри ва Нью-Йорк штатининг шарқий ҳудудлари табиий офатлардан айниқса жиддий зарар кўрган.

 

NOAA маълумотларига кўра, июль ойида рекорд даражадаги иссиқ, кучли ёғингарчилик ва вайронкор бўронлар бир вақтда кузатилган. Минтақанинг катта қисмини қамраб олган “иссиқлик гумбази” эса юқори ҳарорат ва намликнинг хавфли уйғунлигини юзага келтирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.