Жаҳон

Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 250 кишидан ошди

Мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилиниб, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 250 кишидан ошди

Колумбиянинг ғарбий қисмида содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 кишидан ошди. Бу ҳақда Reuters мамлакат ҳукумати маълумотларига таяниб хабар берди.

 

10 август куни эрталаб Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Зилзила эпицентри мамлакат ғарбидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида жойлашган.

 

Табиий офат Колумбиянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кучли сезилган. Шунингдек, ер силкинишлари қўшни Эквадор, Панама ва Венесуэлада ҳам қайд этилган.

 

Энг жиддий оқибатлар Перейра ҳудудида кузатилгани маълум қилинмоқда. Бу ерда 66 киши ҳалок бўлган, 72 киши жароҳатланган. Айрим ҳудудларда фуқаролар бедарак йўқолгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

 

Зилзила оқибатида кўплаб турар жойлар, ижтимоий объектлар ва транспорт инфратузилмасига зарар етган. Мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилинган.

 

Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони бўйича маълумотлар тегишли идоралар томонидан аниқлаштирилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.