Жаҳон

Ливан ўлим жазосини бекор қилди

Шу тариқа мамлакат араб дунёсида ўлим жазосини расман бекор қилган биринчи давлатга айланди.

Ливан ўлим жазосини бекор қилди

Ливан парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Шу тариқа Ливан араб давлатлари орасида ўлим жазосини расман бекор қилган биринчи мамлакатга айланди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

 

Қонунга кўра, ўлим жазоси ўрнига оғир меҳнат билан бирга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

 

Овоз беришда 128 депутатдан иборат парламент аъзоларининг аксарияти қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган. Ҳизбуллоҳнинг парламентдаги блоки эса ҳужжатга қарши овоз берган.

 

Қонун лойиҳаси дастлаб 2025 йил октябрь ойида парламентга киритилган бўлиб, турли сиёсий блоклардан етти нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган. Ҳужжат парламент муҳокамалари давомида ўзгартиришлар киритилгач, якуний шаклда маъқулланган.

 

Ливанда 2004 йилдан буён қатл этишга норасмий мораторий амал қилиб келган. Бироқ ўлим жазоси қонунчиликда сақланиб қолган ва судлар томонидан бундай ҳукмлар чиқарилиши давом этган.

 

Ливаннинг Адлия вазири Адел Нассар парламент қарорини мамлакат учун “тарихий қадам” деб баҳолаган.

 

Шу билан бирга, айрим депутатлар ўлим жазоси ўрнига жорий этиладиган умрбод қамоқ жазосининг айрим амалий жиҳатлари ҳали аниқлаштирилиши лозимлигини билдирган.

 

Ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги овоз бериш парламентда баҳсли амнистия қонуни муҳокама қилинаётган бир пайтда ўтказилган. Мазкур қонун айрим маҳкумларнинг жазоларини енгиллаштириш ёки озод этиш имкониятини назарда тутади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.