Ўзбекистон

“Одам ташияпсанми? Пулини оляпсанми?” —Сурхондарё ҳокими транспортдаги муаммоларни танқид қилди

Улуғбек Қосимов чипталар савдосини шаффофлаштириш, поездлардаги шароитларни яхшилаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича масъулларга бир ҳафта муддат берди.

“Одам ташияпсанми? Пулини оляпсанми?” —Сурхондарё ҳокими транспортдаги муаммоларни танқид қилди

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят аҳолисига транспорт хизматларини кўрсатишдаги муаммоларни танқид қилиб, темир йўл, авиақатнов ва шаҳарлараро транспорт тизимидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

 

Ҳоким, хусусан, Сурхондарёни Тошкент билан боғловчи автомобиль йўллари, темир йўл қатновлари ва вагонлардаги шароитлар билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

 

Унинг таъкидлашича, айрим поездларда совутиш тизимлари ва бошқа зарур шароитлар етарли эмас. Шунингдек, чипталар тақчиллиги ҳамда вокзаллардаги хизмат кўрсатиш сифати бўйича аҳолининг эътирозлари мавжуд.

 

“Вагонга минган одам Тошкентга боргунча касал бўлиб қоляпти. На совутиш тизими ишлайди, на шароит бор. На билет бор, на вокзалда шароит бор”, — деди Улуғбек Қосимов.

 

Ҳоким авиақатновлар нархининг ошгани ва чипталарни харид қилишдаги қийинчиликларни ҳам танқид қилди. У авиачипталар нархини таҳлил қилиш, уларнинг сотилиш жараёнини шаффофлаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, Сариосиё йўналишидаги шаҳар атрофи поездлари ва Тошкентга қатновчи поездларни қисқа муддатда тўлиқ кўрикдан ўтказиш, йўловчилар учун зарур шароитларни яратиш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқ берилди.

 

Ҳоким вокзал ва аэропортларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш шароитларини, жумладан, санитария ҳолати, кутиш заллари ва бошқа инфратузилма объектларини ҳам танқидий ўрганиш лозимлигини қайд этди.

 

Шунингдек, чипталар савдосида шаффофликни таъминлаш, онлайн сотувларни такомиллаштириш ва таниш-билишчилик ҳолатларига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.

 

Улуғбек Қосимов масъулларга бир ҳафта муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди. У келаси ҳафта вокзалга бориб, Тошкент йўналишидаги поездлар ва Сариосиё йўналишидаги шаҳар атрофи поездларидаги шароитларни шахсан кўздан кечиришини маълум қилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

“Одам ташияпсанми? Пулини оляпсанми?” —Сурхондарё ҳокими транспортдаги муаммоларни танқид қилди | Zamon.uz