Ўзбекистон

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 56 фоизга ошиб, 3,895 миллиард долларга етган.

Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

 

2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга 7 749 307 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

 

Туризм соҳасидаги ўсиш халқаро авиақатновлар кенгайиши ва инфратузилманинг ривожланиши билан ҳамоҳанг давом этмоқда. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида мамлакат аэропортлари 8,15 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга юқори. Шу даврда 64 831 та рейс амалга оширилган бўлиб, уларнинг 47 371 таси халқаро қатновларни ташкил этди.

 

Халқаро рейслардан фойдаланган йўловчилар сони 6,7 миллион нафарга етиб, йиллик ҳисобда 15,4 фоизга ошган. Аэропортларда қайта ишланган юк ва почта ҳажми ҳам 33 фоизга кўпайиб, 51,5 минг тоннани ташкил этди.

 

Халқаро авиақатновлар географияси ҳам кенгаймоқда. 2026 йилда Тошкентга Шанхай, Сеул ва Ереван шаҳарларидан янги тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди. Ҳудудий аэропортларда ҳам йўловчи оқими ошган: Термизда 52 фоиз, Урганчда 24 фоиз, Нукусда 23 фоиз ўсиш қайд этилди.

 

Сайёҳлар оқимининг ортиши жойлаштириш инфратузилмасининг кенгайишига ҳам туртки бермоқда. Январь–июль ойларида мамлакатда 705 та янги жойлаштириш воситаси ташкил этилиб, уларда жами 22 296 та ўрин яратилди. Натижада жойлаштириш воситаларининг умумий сони 7 440 тага, ўринлар сони эса 202,6 минг тага етди.

 

Туризм соҳасининг иқтисодий самарадорлиги ҳам ортмоқда. Йилнинг дастлабки етти ойида туристик хизматлар экспорти 3 895,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга кўп.

 

Халқаро қатновлар тармоғининг кенгайишига мисол сифатида “Etihad Airways” авиакомпаниясининг Абу-Даби ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишини келтириш мумкин. Илк рейс 10 август куни амалга оширилди.

 

Умуман, 2026 йилнинг январь–июль ойларида туризм соҳасининг асосий кўрсаткичларида ижобий динамика кузатилди:

  • хорижий сайёҳлар оқими — 22,6 фоизга ошди;

  • туристик хизматлар экспорти — 56 фоизга ошди;

  • аэропортлардаги йўловчи оқими — 16 фоизга ошди.

 

Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистонда туризмнинг иқтисодий аҳамияти ортиб бораётганини ва соҳани ривожлантириш учун салоҳият юқори эканини кўрсатмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.