Ўзбекистон

Жиддий камчиликларга йўл қўйган 6 нафар ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилади

Яна 7 нафар раҳбарга интизомий жазо қўлланади.

Жиддий камчиликларга йўл қўйган 6 нафар ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилади

 

Ички ишлар вазирлигида 11 август куни мамлакатдаги криминоген вазият, жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигига бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда 2026 йилнинг биринчи ярмида айрим ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

 

Ҳайъат қарорига кўра, жиддий камчиликларга йўл қўйган 6 нафар шаҳар ва туман ИИБ бошлиғини, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги 2 нафар ўринбосарни ҳамда 2 нафар вилоят ИИБ масъул раҳбарини лавозимидан озод этиш белгиланди.

 

Шунингдек, 7 нафар раҳбарга нисбатан қатъий интизомий жазо чораси қўллаш, яна 3 нафар раҳбарнинг лавозимида қолиши ёки қолмаслиги масаласини кўриб чиқиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Шу билан бирга, жиноятларнинг олдини олиш ва уларни аниқлашда юқори натижаларга эришган ҳудудлар ҳам қайд этилди. Рейтинг натижаларига кўра, Тошкент вилояти биринчи, Самарқанд вилояти иккинчи, Фарғона вилояти учинчи ўринни эгаллади.

 

Бундан ташқари, Кармана, Жарқўрғон, Қува, Юнусобод, Наманган, Жондор, Пискент ва Янгиобод туманлари ИИБ раҳбарларини белгиланган тартибда рағбатлантириш бўйича таклифлар киритилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.