Ўзбекистон

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Улар қизларни юқори маошли иш таклифи билан алдаб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлган.

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Андижон вилоятида икки нафар аёл хорижда юқори маошли иш ваъдаси билан икки қизни алдаб, уларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланишга олиб кетишга урингани фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1998 ва 1995 йилларда туғилган икки нафар аёл 2002 ва 1994 йилларда туғилган икки қизни алдов йўли билан ўзларига жалб қилгани аниқланган.

 

Гумондорлар қизларни йўл ҳақи ва бошқа моддий харажатларни кейинчалик ишлаб бериш шарти билан Туркияга олиб бориб, уларни фоҳишалик билан шуғуллантиришни режалаштирган.

 

Қайд этилишича, улар Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга чиқиб кетишни режалаштирган. Бироқ тезкор тадбир натижасида икки нафар аёл Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳудудида қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди | Zamon.uz