Жаҳон

АҚШ ва Эрон ўртасидаги 60 кунлик сулҳ узайтирилади

якуний муддат ҳозирча аниқлаштирилмоқда.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги 60 кунлик сулҳ узайтирилади

 

АҚШ ва Эрон томонлари Покистон воситачилигида тузилган келишув доирасида амалдаги сулҳ муддатини узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги Покистон ҳукумати манбаларига таяниб хабар берди.

 

Манбаларга кўра, ҳар икки томон сулҳни узайтиришга воситачилар орқали розилик билдирган. Айни пайтда келишувнинг янги муддати бўйича томонлар ўртасида хабар алмашинуви давом этмоқда.

 

Аввалроқ АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда низони дипломатик йўл билан ҳал этиш мақсадида 60 кунлик вақтинчалик сулҳ бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Мазкур келишувнинг амал қилиш муддати 17 август куни якунланиши кўзда тутилган.

 

Бироқ сулҳ даврида ҳам томонлар бир-бирини келишув шартларини бузишда айблаб келган. АҚШ Эронни Ҳормуз бўғозидаги вазиятни кескинлаштиришда айблаган бўлса, Теҳрон Вашингтонни ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришда айблаган.

 

Айни пайтда сулҳни узайтириш бўйича якуний муддат ва келишувнинг кейинги шартлари аниқлаштирилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги 60 кунлик сулҳ узайтирилади | Zamon.uz