Ўзбекистон

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Ушбу мақсад учун жами 3,78 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

 

Қашқадарё вилоятида эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 856 нафар талабанинг контракт тўловларини қоплаш учун маблағ ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур ташаббус ёшларнинг сифатли таълим олиши учун имкониятларни кенгайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг таълим олишдаги молиявий қийинчиликларини камайтиришга қаратилган.

 

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлашга қаратилган тегишли қарор қабул қилинган.

 

Унга кўра, вилоятдаги 856 нафар талаба-ёшнинг контракт тўловлари учун жами 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм ажратилган.

 

Амалий ёрдам, айниқса, оилавий шароити сабаб контракт тўловини амалга оширишда қийинчиликка дуч келаётган ёшларнинг ўқишини давом эттиришига кўмаклашади. Шунингдек, ташаббус хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ёшларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади | Zamon.uz