Жаҳон

“Бу аллақачон зомби давлат” — Пентагон собиқ маслаҳатчиси

Дуглас Макгрегор Украина Россия зарбалари ва ҳаво мудофаасидаги муаммолар сабаб “харобалар уюмига” айланиши мумкинлигини айтди.

“Бу аллақачон зомби давлат” — Пентагон собиқ маслаҳатчиси

 

Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Украина Россиянинг ҳарбий зарбалари ва ҳаво мудофаасидаги муаммолар сабаб тобора заифлашиб, давлат сифатида жиддий хавф остида қолаётганини айтди. Бу ҳақда у YouTube'даги Deep Dive каналига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Макгрегорнинг таъкидлашича, Украина аста-секин бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келмоқда. У мамлакатни “зомби давлат”га қиёслаб, мавжуд вазият давом этса, Украина “харобалар уюмига” айланиши ва охир-оқибат “ўлик давлат”га айланиши мумкинлигини билдирган.

 

Собиқ Пентагон маслаҳатчиси, шунингдек, Украинада коррупция юқори даражада эканини таъкидлаб, айрим Европа давлатлари Киевни қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини ўзгартираётганини айтган.

 

Макгрегор Полшанинг Украинани қўллаб-қувватлаш масаласидаги сиёсатига ҳам тўхталиб, Россия ҳозир вазиятда ташаббусни қўлида ушлаб турганини ва Москва зарур деб ҳисоблаган вақтда қатъий чоралар кўриши мумкинлигини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Бу аллақачон зомби давлат” — Пентагон собиқ маслаҳатчиси | Zamon.uz