Ўзбекистон

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

Кушербоев дарахт экишни туғилган кун ва фарзандли бўлиш каби муҳим саналар билан боғлаб, уни яхши анъанага айлантиришни таклиф қилди.

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

 

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар оромгоҳида ўтказилаётган “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” В халқаро экология қурултойи доирасида дарахт экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Қурултойда сўзга чиққан экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича мутахассис Расул Кушербоев дарахт экишни нафақат экологик ташаббус, балки жамиятда анъанага айлантириш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда “Zamon.uz” мухбири хабар берди.

 

У ўз тажрибасидан мисол келтириб, ҳар бир туғилган кунни дарахт экиш билан боғлаш мумкинлигини айтди. Кушербоевнинг таъкидлашича, инсон ёши улғайгани сари ўзи эккан дарахтлар сонини ҳам кўпайтириб бориши, уларни парвариш қилишга масъулият билан ёндашиши мумкин.

 

Шунингдек, у фарзанд туғилиши, туғилган кун ёки бошқа муҳим саналарни нишонлаш жараёнида дарахт экишни одатга айлантиришни таклиф қилди.

 

“Бир инсон туғилганда унга атаб битта дарахт экиб, унинг ёнига ъшунинг туғилганлиги шарафига экилганʼ деган ёзув қўйилса. Узоқ умр кўрадиган дарахт экилса, бола 10–20 ёшга етганда у катта дарахтга айланган бўлади. Ҳар кимнинг ўз дарахти бўлади”, — деди Расул Кушербоев.

 

Унинг фикрича, бундай экологик ташаббусларни оммалаштиришда маданият вакилларининг ўрни алоҳида. Чунки жамиятда янги одат ва анъаналарнинг шаклланишида санъаткорлар ва бошқа жамоатчиликка таъсири юқори бўлган шахслар муҳим роль ўйнайди.

 

Расул Кушербоев маданият вакиллари дарахт экишни ўзлари намуна сифатида бошлаб, уни кенг тарғиб қилса, бу ташаббусни жамиятда мода ва яхши анъанага айлантириш мумкинлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев | Zamon.uz