Жаҳон

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

 

Қирғизистонда шифокорлар оёғида ўсма билан туғилган 8 кунлик чақалоқни операция қилди. Жарроҳлик амалиёти Миллий оналик ва болаликни муҳофаза қилиш марказида муваффақиятли ўтказилган.

 

Бу ҳақда марказнинг Болалар онкологияси ва гематологияси бўлими мудири Султон Стамбеков маълум қилди дeйди Akipress.

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, айрим ўсмалар туғма бўлиб, ҳомиладорлик давридаёқ ёки чақалоқ ҳаётининг дастлабки кунларида аниқланиши мумкин. Бундай ҳолатлар, айниқса, янги туғилган чақалоқларда, тезкор ва аниқ тиббий ёндашувни талаб қилади.

 

Операция болалар ва неонатал жарроҳлар иштирокида амалга оширилган. Мутахассислар чақалоқнинг ниҳоятда кичик ёши ва жарроҳлик асоратлари хавфи юқорилигини ҳисобга олган ҳолда муолажани алоҳида эҳтиёткорлик билан олиб борган.

 

Стамбеков болалар онкологияси фақат кимётерапия билан чекланмаслигини, балки жарроҳлик, интенсив терапия, анестезиология, неонатология ва замонавий диагностикани ҳам қамраб олишини таъкидлаган.

 

“Атиги 8 кунлик — ва бу аллақачон ҳаёт учун катта кураш”, — деб ёзган шифокор.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди | Zamon.uz