Жаҳон

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

13 август куни Рим шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган Коллеферро шаҳридаги ўқ-дори заводида кучли портлаш юз берди. Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган. Улар ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бораётган пайтда кучли портлаш содир бўлган.

 

Воқеа KNDS Ammo Italy компаниясига қарашли, аввал “Simmel Difesa” номи билан фаолият юритган завод ҳудудида қайд этилган. Корхона ўрта ва катта калибрли ўқ-дорилар, шунингдек аэрокосмик тизимлар учун қаттиқ ёнилғи ишлаб чиқаради.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш заводнинг “порохларни пресслаш” бўлимида юз берган бўлиши мумкин. Италия оммавий ахборот воситалари портлашдан кейин осмонга катта қора тутун кўтарилганини хабар қилган. Кучли портлаш овози Коллеферро атрофидаги ҳудудларда ҳам эшитилган.

 

Воқеа вақтида завод ҳудудида ёнғинни ўчириш учун бир нечта ёнғин-қутқарув экипажлари ва полиция кучлари ишлаган. AP маълумотига кўра, ёнғин яқин атрофга ҳам тарқалган ва ҳудудни назорат қилиш учун вертолёт жалб қилинган.

 

Коллеферро мэри Жулио Каламитанинг билдиришича, вазият назорат остига олинган. Унинг таъкидлашича, портлаш завод ёпиқ бўлган ёзги таътил даврида содир бўлган. Мэрнинг сўзларига кўра, корхона одатдагидек ишлаётганида бу воқеа анча оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган. Маҳаллий манбалар заводда бўлган ишчиларнинг барчаси хавфсиз жойга чиққанини маълум қилган. AP маълумотига кўра, заводда бўлган 24 нафар ишчининг барчаси ҳисобга олинган.

 

Ҳозирча портлашнинг аниқ сабаби маълум эмас. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва прокуратура воқеа сабабларини аниқлаш бўйича текширув бошлаган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди | Zamon.uz