Ўзбекистон

Навоийда 340 млн сўмлик олтин савдосига чек қўйилди

212,9 грамм олтинни сотмоқчи бўлган шахслар харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олаётганида қўлга олинди.

Навоийда 340 млн сўмлик олтин савдосига чек қўйилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида тезкор тадбир давомида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи, 1987 ва 1993 йилларда туғилган икки нафар фуқаро томонидан ноқонуний олтин савдоси амалга оширилаётгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум бўлишича, шахслар умумий 212,9 грамм қуйма олтинни харидорга 340 миллион сўмга сотишга келишган. Улар харидорга 999 пробали 26,3 грамм олтинни топшириб, қолган қисмини кейинчалик етказиб беришни ваъда қилган.

 

Шунингдек, олтин учун харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўмни олган вақтида икки нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Тезкор тадбир давомида улардан бирининг яшаш хонадонида қумдан олтинни ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ташкил этилгани ҳам аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

custom img

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди

Қаршидаги мактабда ўқувчилар жанжали юзасидан суриштирув бошланди.

custom img

Жалолободда зилзила: Ўзбекистоннинг икки вилоятида ҳам сезилди

Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"