Жаҳон

Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари “Darknet”да сотилмоқда

Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотлар сизиб чиқиши ҳолатини текширмоқда.

Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари “Darknet”да сотилмоқда

 

Қозоғистонда 15 миллионга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари “Darknet”да сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мамлакатнинг Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ушбу маълумотлар сизиб чиқиши ҳолатини текшираётганини маълум қилди.

 

Тарқалган маълумотларга кўра, шймзз13 тахаллусидаги даркнет фойдаланувчиси 15 миллион кишига оид маълумотлар базасини 0,5 биткоин, яъни тахминан 32 минг долларга сотишни таклиф қилган. Сотувчи базада паспорт маълумотлари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, бандликка оид маълумотлар, ҳужжатлар сканлари ва пароллар мавжудлигини даъво қилган.

 

Айтилишича, маълумотлар базаси 2,7 гигабайт ҳажмда бўлиб, унда 47 миллион қатор маълумот мавжуд.

 

Мазкур ҳолат Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Киберҳужумларни таҳлил қилиш ва текшириш маркази томонидан ўрганилмоқда. Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳам тегишли идоралар билан ҳамкорликда интернетда тарқалган маълумотлар намуналарини техник жиҳатдан текшираётганини билдирган.

 

Вазирлик ҳозирча eGov ахборот тизимларига хакерлик ҳужуми уюштирилгани ёки маълумотлар базаси бевосита eGov тизимидан олингани тасдиқланмаганини таъкидлаган. Шунингдек, тарқалган айрим маълумотлар эГов тизимида сақланадиган маълумотларнинг тузилиши ва форматига мос келмаслиги қайд этилган.

 

Хусусан, eGov паспорт сканларини тарқалган шаклда сақламаслиги ва рақамли ҳужжатларнинг бошқа форматда эканлиги маълум қилинган. Шу сабабли даркнетдаги сотувчининг маълумотлар базаси eGov'дан ўғирланган деган даъвоси ҳозирча тизим бузилганининг исботи сифатида баҳоланмаяпти.

 

Техник текширув давом этмоқда. Унинг якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни ижтимоий тармоқлар ва айрим каналларда гўёки 15 миллион Ўзбекистон фуқароларига тегишли маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин ижтимоий тармоқларда 15 миллион фуқаролар маълумотлари тўғрисида тарқалган хабарлар дастлабки ўрганиш натижаларига кўра 60 мингга яқин эканлиги аниқлангани хабар қилинган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари “Darknet”да сотилмоқда | Zamon.uz