Жаҳон

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

 

Россия президенти Владимир Путин Курил оролларининг Итуруп оролига ташриф буюрди. Бу Россия давлат раҳбарининг Курил оролларига илк ташрифи бўлди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.

 

Путиннинг ташрифи ортидан Япония Россияга “қатъий норозилик” билдирди. Япония Ташқи ишлар вазирлиги Токио Курил оролларининг жанубий қисмини, жумладан Итурупни, “Шимолий ҳудудлар” деб аташи ва уларни Япония ҳудуди деб ҳисоблаши ҳақида баёнот берди.

 

Япония томонининг таъкидлашича, ушбу ҳудудлар тарихий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан Японияга тегишли. Шу сабабли Токио Россия президентининг Итурупга ташрифини қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат сифатида баҳолаган.

 

Курил оролларининг жанубий қисми устидан ҳудудий даъво Россия ва Япония ўртасидаги узоқ йиллик низолардан бири бўлиб қолмоқда. Иккинчи жаҳон урушидан кейин архипелаг Совет Иттифоқи назоратига ўтган. Япония эса Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Ҳабомаи ороллари бўйича ўз даъвосини сақлаб келмоқда.

 

Москва эса ушбу ҳудудлар устидан Россиянинг суверенитети халқаро ҳуқуқ асосида расмийлаштирилганини ва у шубҳасиз эканини таъкидлаб келади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.