Жаҳон

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

 

Россия Давлат Думаси Хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Андрей Луговой хорижий фуқаролар учун даромад солиғи ставкасини 30 фоизгача оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Депутатнинг таъкидлашича, хорижий ишчилар Россиянинг инфратузилмаси ва тиббий хизматларидан фойдаланади. Шу сабабли, унинг фикрича, улар томонидан тўланадиган солиқлар миқдорини ошириш масаласини кўриб чиқиш лозим.

 

Луговой, шунингдек, солиқ тўлашдан бўйин товлаган мигрантларни Россиядан депортация қилиш чораларини қўллаб-қувватлади. У бундай ҳолатларда солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бермасликни таклиф қилган.

 

Депутат яна мигрантлар ёки уларнинг иш берувчиларидан аванс ҳисобварағига маблағ киритишни жорий этиш ташаббусини илгари сурган. Ушбу маблағлар депортация, вақтинчалик жойлаштириш, суд харажатлари ва жарималарни қоплаш учун ишлатилиши мумкин.

 

Луговойнинг таъкидлашича, Россиянинг миграция сиёсати, аввало, мамлакат манфаатларини ҳисобга олиши керак.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди | Zamon.uz