Жаҳон

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

 

Украина Қуролли Кучларининг 56-алоҳида моторли пиёда бригадаси ҳарбий хизматчиси Сергей Гнездилов фарзандсиз аёлларни ҳам сафарбар қилиш зарурлигини билдирди. Унинг фикрича, Украинада аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилиш масаласи келажакда муқаррар бўлиши мумкин.

 

Гнездиловнинг таъкидлашича, агар аёлнинг фарзанди бўлмаса, талаба бўлмаса ёки уни фуқаролик соҳасида қолишини талаб қиладиган бошқа асослар мавжуд бўлмаса, у фронтга юборилиши мумкин.

 

Ҳарбий хизматчи, шунингдек, Украинада сафарбарлик ёшини амалдаги 25 ёшдан 21 ёшгача тушириш эҳтимолини ҳам истисно қилмаган. У буни мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли сони камайиб бораётгани билан изоҳлаган.

 

Украинада умумий сафарбарлик 2022 йил февралида эълон қилинган ва кейинчалик бир неча бор узайтирилган. 2024 йил апрелида эркаклар учун сафарбарлик ёши 27 ёшдан 25 ёшгача туширилган.

 

Айни пайтда Украинада аёлларни эркаклар билан тенг равишда сафарбар қилиш масаласи ҳам вақти-вақти билан муҳокама қилинмоқда

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди | Zamon.uz