Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Хавфли ва сифатсиз ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш ҳамда муомаладан чиқаришнинг янги механизми жорий этилади.

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди

 

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Янги қонун Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, ноозиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Қонун Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битими ва халқаро илғор тажриба талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Хавфга асосланган бозор назорати жорий этилади

Янги тартиб билан хавфларни баҳолашга асосланган бозор назорати механизми жорий этилади. Бу орқали бозорда инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга ёки бошқа манфаатларга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тезкор аниқлаш ва муомаладан чиқариш имконияти кенгайтирилади.

 

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоевнинг таъкидлашича, янги тизим тадбиркорларни оммавий назорат қилиш ёки жазолашга эмас, балки мониторинг ва юқори хавфга эга маҳсулотларни аниқлашга қаратилади.

 

Техник талабларга жавоб бермайдиган маҳсулот аниқланган тақдирда уни муомаладан чиқариш, қайтариб олиш ёки ундан фойдаланишни чеклаш каби чоралар қўлланади.

 

Божхона назорати ҳам кучайтирилади

Қонунга кўра, божхона органлари хавфларни бошқариш тизими натижаларига асосан маҳсулотнинг мажбурий талабларга мос келмаслиги учун етарли асослар мавжуд бўлса, унинг эркин муомалага чиқарилишини вақтинча тўхтатиб туриши мумкин.

 

Шунингдек, бозор назорати органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, жавобгарлиги аниқ белгиланади.

 

Назорат тадбирларини қонун талабларига зид равишда амалга оширган ёки хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган мансабдор шахслар ҳам белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Қонунда бозор назорати доирасида инсон ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш механизмлари ҳам мустаҳкамланмоқда.

 

Сенатор Эркин Гадоевнинг қайд этишича, янги қонун ҳалол фаолият юритаётган тадбиркорларни контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни олиб кирувчи инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилиш билан бирга, истеъмолчиларнинг хавфсиз маҳсулот харид қилиш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилади.

 

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида ҳам муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Янги тизим савдодаги техник тўсиқларни камайтириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди | Zamon.uz