Ўзбекистон

“Афғонистонга электр энергияси фақат ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилинади” — Энергетика вазири

Шерзод Хўжаев қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган пайтда ҳосил бўладиган ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш орқали катта иқтисодий самарага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

“Афғонистонга электр энергияси фақат ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилинади” — Энергетика вазири

 

Ўзбекистонда электр энергиясини Афғонистонга экспорт қилиш мамлакат ичидаги талаб тўлиқ қондирилгандан кейин қоладиган ортиқча қувват ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Хўжаев 13 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳаси бўйича тақдимотдан сўнг маълум қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлайдиган даврларда ортиқча электр энергияси ҳосил бўлиши мумкин. Ана шу ортиқча қувватни экспорт қилиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш режалаштирилмоқда.

 

“Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажми ички талаб тўлиқ қондирилганидан кейин қоладиган қисми ҳисобидан таъминланади”, — деди Шерзод Хўжаев.

 

Шунингдек, вазир Сурхондарё вилоятидаги қуёш электр станциялари фаолиятига тўхталди. Унинг қайд этишича, ҳудудда ҳозир ишлаб турган қуёш электр станцияси қуввати вилоятнинг мавжуд талабини тўлиқ қоплаш имконини беради.

 

Шу билан бирга, Сурхондарёда яна 2–3 та қуёш электр станциясини қуриш режалаштирилган. Янги қувватларнинг ишга туширилиши натижасида ҳудудда ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми ошиб, ички эҳтиёждан ортган қисмини экспорт қилиш имконияти кенгаяди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Афғонистонга электр энергияси фақат ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилинади” — Энергетика вазири | Zamon.uz