Жаҳон

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

 

Германияда 2026 йилда юқори ҳароратнинг саломатликка таъсири оқибатида тахминан 12,5 минг киши вафот этгани қайд этилди. Бу ҳақда Роберт Кох институти (РКИ) ҳисоботига таяниб, ТАСС хабар берди.

 

РКИ маълумотларига кўра, иссиқлик билан боғлиқ ўлимларнинг энг юқори кўрсаткичи Саарланд ва Рейнланд-Пфалтс федерал ерларида қайд этилган. Ушбу ҳудудларда ҳар 100 минг аҳолига мос равишда 43,4 ва 38,7 та ўлим тўғри келган. Германия бўйича ўртача кўрсаткич эса 100 минг аҳолига 15 та ўлимни ташкил этган.

 

Жазирама иссиқ, айниқса, кексалар учун хавфли бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, 85 ёш ва ундан катталар орасида қарийб 6,3 минг киши иссиқлик оқибатида вафот этган. Шунингдек, 75–84 ёшдаги 3,1 мингдан ортиқ, 65–74 ёшдаги қарийб 1,9 минг кишининг ўлими юқори ҳарорат билан боғланган.

 

РКИ ҳисоб-китобларига кўра, 22–28 июнь кунлари Германияда жазирама иссиқ сабабли тахминан 9,6 минг киши вафот этган. Ўша даврда мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражага яқинлашган.

 

Таққослаш учун, РКИ маълумотларида 2018 йилда иссиқ билан боғлиқ 9,4 минг, 2019 йилда эса 7,7 минг ўлим қайд этилгани кўрсатилган. Шу билан бирга, 2026 йил бўйича якуний кўрсаткичлар кейинчалик қайта ҳисобланиши мумкин.

 

Институт ўз ҳисоб-китобларини Германия Федерал статистика бошқармасининг ўлим маълумотлари ҳамда Германия об-ҳаво хизмати маълумотлари асосида шакллантиради.

 

Жазирама иссиқ ортидан Германияда соғлиқни сақлаш ва парвариш муассасаларининг юқори ҳароратларга тайёргарлиги масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Хусусан, касалхоналар, парвариш муассасалари ва болалар боғчаларини совутиш тизимлари билан жиҳозлашга инвестицияларни ошириш таклифлари илгари сурилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди | Zamon.uz