Жаҳон

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади

Апелляция суд мажлиси 17 август куни бўлиб ўтади.

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади

 

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни талаб қилган 70 нафар сиёсатчи ва жамоат арбоби давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича апелляция судида гувоҳ сифатида сўроқ қилинади. Бу ҳақда собиқ парламент спикери Нурланбек Турғунбек уулуни ҳимоя қилаётган адвокат Латйпбек Нуралимов маълум қилди.

 

2026 йил февраль ойида 75 нафар сиёсий ва жамоат арбоби конституциядаги ўзгаришлар сабаб муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни талаб қилган петицияни имзолаган. Кейинчалик улардан саккиз нафари, жумладан, петицияни имзолаган беш киши давлат тўнтаришига уринишда айбланган.

 

Ҳимоя томони қолган 70 нафар имзо чекувчига ҳам ҳуқуқий баҳо берилмаганини таъкидлаб, уларни судга чақиришни сўраган. Суд мазкур илтимосномани асосли деб топиб, уларнинг кейинги мажлисда иштирокини таъминлашга қарор қилган.

 

2 июль куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Нурланбек Турғунбек уулу, Қамчибек Ташиев, собиқ бош прокурор Қурманкул Зулушев ва яна беш кишини ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айбдор деб топиб, уларга уч йиллик синов муддати билан тўрт йил қамоқ жазоси тайинлаган эди. Томонлар суд қарори устидан апелляция шикоятларини берган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади | Zamon.uz