Ўзбекистон

Миллатлар рақси — дўстлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли

Қашқадарёда ўтказилаётган “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойи доирасида ёшлар турли халқларнинг миллий рақсларини ижро этди.

Миллатлар рақси — дўстлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” болалар оромгоҳида ўтказилаётган “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойи доирасида иштирокчилар учун ўзига хос маданий дастур ташкил этилди. Тадбирнинг энг ёрқин ва унутилмас лаҳзаларидан бири — “Халқлар дўстлиги” дастури бўлди.

 

 

Мазкур дастурда иштирокчилар ўз миллий маданиятини эмас, балки бошқа халқларнинг миллий рақслари, мусиқаси ва анъаналарини ижро этиш орқали ўзига хос маданий алмашинувни намойиш этди. Бу эса тадбирга янада ўзгача руҳ ва мазмун бағишлади.

 

 

Хусусан, Тошкент вилояти жамоаси Ҳиндистон миллий рақсини ижро этиб, ҳинд халқининг ўзига хос рақс ҳаракатлари, мусиқаси ва миллий либосларини саҳнада намоён этди. Хорижий иштирокчилар ҳам ушбу ташаббусни катта қизиқиш билан кутиб олди.

 

 

Беларус Республикасидан ташриф буюрган ёшлар эса Туркманистон миллий маданиятини акс эттирувчи куй-қўшиқлар остида миллий либосларда рақс ижро этиб, икки халқ маданиятига бўлган ҳурматини намойиш этди.

 

Шунингдек, бошқа жамоалар томонидан ҳам турли мамлакатларнинг миллий рақслари ижро этилиб, дунёнинг турли халқларига хос санъат, урф-одат, мусиқа ва либослар бир саҳнада мужассамлаштирилди.

 

 

Аҳамиятлиси, мазкур тадбир оддий рақс намойиши бўлиб қолмай, турли миллат ва элатларни бирлаштирувчи маданий кўприк вазифасини бажарди. Бир давлат вакилларининг бошқа халқ маданиятини ўрганиб, уни саҳнада ижро этиши ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва дўстликнинг ёрқин ифодасига айланди.

 

 

Тадбир давомида иштирокчилар нафақат рақс ижро этди, балки бошқа халқларнинг маданияти, анъаналари ва санъатига бўлган қизиқишини ҳам намойиш қилди. Турли тилларда янграган мусиқа, ранг-баранг миллий либослар ва жўшқин рақслар оромгоҳ ҳудудида ҳақиқий халқаро дўстлик муҳитини яратди.

 

 

“Халқлар дўстлиги” дастури ёшлар ўртасидаги халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, турли халқлар маданиятига ҳурмат руҳини ошириш ҳамда ёш авлод қалбида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини шакллантиришга хизмат қилди.

 

 

Шу тариқа, “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойи нафақат экологик билим ва ташаббуслар, балки халқаро дўстлик, маданий алмашинув ва ўзаро ҳурмат байрамига ҳам айланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.