Ўзбекистон

Наманганда ИИО ходимига 3 минг доллар пора бераётган фуқаро ушланди

Фуқаро ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни терговга юбормаслик ва блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ходимга пора таклиф қилган.

Наманганда ИИО ходимига 3 минг доллар пора бераётган фуқаро ушланди

 

Наманган вилоятида ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни тергов органларига юбормаслик ва банк томонидан блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ички ишлар ходимига 3 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Давлатобод туманида яшовчи фуқаронинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Ўрганишлар давомида банк пластик картаси 2002 йилда туғилган фуқарога тегишли экани ҳамда ундаги маблағлар бошқа тадбиркорнинг банк картасига ўтказилгани аниқланган.

 

Шунингдек, МЧЖ раҳбарига тегишли iPhone 15 Pro Max ва Galaxy A34 5G русумли телефонлар кўздан кечирилган. Қурилмалардаги Mobcash иловасида бошқа шахс профилининг лимит ҳисобида 40 миллион 615 минг сўм, транзакциялар тарихида эса 4 миллиард 991 миллион сўм маблағ акс этгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, фуқаро ўзига нисбатан тўпланган материалларни тергов органларига юбормаслик, қонуний чора кўрмаслик ҳамда банк томонидан блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ИИО ходимига 3 минг доллар беришни таклиф қилган.

 

Бироқ ички ишлар ходими порани олишдан бош тортган. ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Наманган шаҳридаги Намангоний кўчасида майор Султоновга 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан 1991 йилда туғилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Наманганда ИИО ходимига 3 минг доллар пора бераётган фуқаро ушланди | Zamon.uz