Жаҳон

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

 

Қозоғистонда фаолият юритаётган 8028 та мактабдан 6254 таси террористик таҳдидлар нуқтайи назаридан заиф объект сифатида таснифланган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим вазирлиги маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, мазкур тоифадаги барча мактаблар терроризмга қарши хавфсизлик бўйича белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган.

 

Хусусан, таълим муассасаларида ички ишлар органларининг тезкор бошқарув марказларига уланган видеокузатув камералари, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари мавжуд. Шунингдек, объектларда лицензияга эга қўриқлаш хизматлари ташкил этилган.

 

2025 йил охирида Қозоғистон Таълим вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда мамлакатдаги барча мактабларнинг терроризмга қарши ҳимоя талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудит ўтказган.

 

Тегишли маълумотларга кўра, террористик таҳдидларга заиф объект сифатида таснифланган барча 6254 та мактаб белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб беради.

 

Бундан ташқари, мактабларда ходимлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирокида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича мунтазам ўқув машғулотлари ўтказилади. Бундай тренинглар камида ҳар олти ойда икки марта ташкил этилиши белгиланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди | Zamon.uz