Ўзбекистон

Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини туркиялик инвесторлар бошқаради

Ўзбекистонда илк бор тақсимлаш электр тармоқларини инвестиция киритиш шарти билан хусусий сектор бошқарувига бериш Самарқанд вилоятида йўлга қўйилади.

Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини туркиялик инвесторлар бошқаради

 

Самарқанд вилоятидаги ҳудудий электр тармоқларини бошқариш Туркиянинг Aksa Enerji компаниясига берилади. Бу ҳақда 13 август куни Президентга ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан тақдим этилган ахборотда маълум қилинди.

 

Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда илк бор тақсимлаш электр тармоқларини инвестиция киритиш шарти билан хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича халқаро тендер ўтказилган. Унда Туркиянинг Aksa Enerji компанияси ғолиб деб топилган.

 

Лойиҳа доирасида компания Самарқанд вилоятидаги мавжуд электр тармоқларини эксплуатация қилиш билан бирга, янги тармоқларни қуриш, мавжуд инфратузилмани реконструкция ва модернизация қилиш ишларини амалга оширади.

 

Шунингдек, Самарқанд ҳудудий электр тармоқларида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимлар компания тизимида иш билан таъминланиши кўзда тутилган. Вазир маълумотига кўра, хориждан атиги 10–15 нафар мутахассис жалб қилинади, қолган ишлар маҳаллий мутахассислар томонидан бажарилади.

 

Лойиҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Туркия компанияси Ўзбекистондаги фаолияти давомида тармоқларни қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш учун зарур маҳсулотларнинг камида 90 фоизини ички бозордан харид қилиши кўзда тутилган.

 

Президент Самарқанддаги ушбу тажрибадан келиб чиқиб, келгусида электр тақсимлаш тармоқларини бошқаришда шундай ёндашувни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича топшириқ берган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини туркиялик инвесторлар бошқаради | Zamon.uz