Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Президенти администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади

Ҳужжат 4 боб ва 34 моддадан иборат бўлиб, унда Администрациянинг асосий вазифалари белгиланган.

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Президенти администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди.

 

Янги қонун билан Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари ҳамда давлат органлари билан муносабатлари қонун даражасида тартибга солинди.

 

Қонунга кўра, Президент Администрацияси давлат органи сифатида Президентнинг конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди. Администрацияни Президент шакллантиради, у Президент белгилаган устувор йўналишларда фаолият юритади ҳамда Президентга бўйсунади ва ҳисобдор ҳисобланади.

 

Ҳужжат 4 боб ва 34 моддадан иборат бўлиб, унда Администрациянинг асосий вазифалари белгиланган. Жумладан, Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожланишига оид янги ташаббусларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

 

Шунингдек, Администрация аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотларни ташкил этиш, уларнинг муаммоларига ечимлар ишлаб чиқиш, қонунларни Президент имзосига ёки қайтаришга тайёрлаш, Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ташкил этиш каби вазифаларни ҳам амалга оширади.

 

Қонун билан Президент Администрацияси раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, мансабдор ҳамда бошқарув ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш тартибларига оид нормалар ҳам белгиланди. Шунингдек, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

 

Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади.

 

Бундан ташқари, Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Президентга киритади.

 

Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва ҳисобдорлигини оширишга хизмат қилади.

custom img

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 6 ойда 9,3 миллиард долларга етди

2026 йилнинг биринчи ярмида хориждан Ўзбекистонга юборилган маблағлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди.

custom img

Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини туркиялик инвесторлар бошқаради

Ўзбекистонда илк бор тақсимлаш электр тармоқларини инвестиция киритиш шарти билан хусусий сектор бошқарувига бериш Самарқанд вилоятида йўлга қўйилади.

custom img

Наманганда ИИО ходимига 3 минг доллар пора бераётган фуқаро ушланди

Фуқаро ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни терговга юбормаслик ва блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ходимга пора таклиф қилган.

custom img

Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи шахс 10 йилга қамалди

Жанубий Кореяда ўқиш даврида террористик ташкилотлар таъсирига тушган фуқаро интернет орқали уларнинг материалларини тарқатган, пул маблағлари юборган ва кейинчалик жангарилар сафига қўшилишга уринган.

custom img

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Давлетовнинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

custom img

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Тошкентда айрим хонадонлар учун ер солиғи қайта ҳисобланганига изоҳ берилди.

custom img

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

Кушербоев дарахт экишни туғилган кун ва фарзандли бўлиш каби муҳим саналар билан боғлаб, уни яхши анъанага айлантиришни таклиф қилди.

custom img

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Улар қизларни юқори маошли иш таклифи билан алдаб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"