Ўзбекистон

Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи шахс 10 йилга қамалди

Жанубий Кореяда ўқиш даврида террористик ташкилотлар таъсирига тушган фуқаро интернет орқали уларнинг материалларини тарқатган, пул маблағлари юборган ва кейинчалик жангарилар сафига қўшилишга уринган.

Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи шахс 10 йилга қамалди

 

Ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилотлар тарғиботига тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси суд ҳукми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро 2017 йилда Жанубий Кореядаги нуфузли университетлардан бирига ўқишга кирган. Хорижда таҳсил олиш даврида у ижтимоий тармоқлар орқали «жиҳод», «ҳижрат» ва «шаҳидлик» каби тушунчаларни тарғиб қилувчи шахсларнинг аудио ва видеомаърузалари билан танишган.

 

Шунингдек, Суриядаги қуролли тўқнашувлар акс этган видеоматериалларни мунтазам кўриши натижасида унинг онгига ақидапарастлик ғоялари сингдирилган.

 

Шундан сўнг фуқаро Инстаграм ва Телеграм ижтимоий тармоқлари орқали Сурия ҳудудида фаолият юритган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ҳамда “Ғуроба катибаси” каби террористик ташкилотларга алоқадор шахслар билан мулоқот ўрнатган. Уларнинг ғояларини акс эттирувчи материалларни тарқатишда иштирок этган.

 

Университетни тамомлаганидан кейин ҳам Жанубий Кореяда қолган фуқаро “Ғуроба катибаси” террористик ташкилотининг медиа блогери сифатида фаолият юритган “Саад Мухтор”нинг интернет орқали амалга оширган тарғибот ва алдовларига ишонган. Натижада унга пул маблағларини юборган.

 

2023 йил декабрь ойида фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келган. Бироқ шундан кейин ҳам террористик ташкилотлар билан боғлиқ режаларидан воз кечмаган.

 

2024 йил июль ойида у Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган. Бироқ унинг ушбу режаси амалга ошмаган ва у ортга қайтган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаронинг мазкур фаолияти аниқланиб, у қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 

Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 244¹, 244², 155² ва 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

 

Унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.