Ўзбекистон

Ўзбекистон терма жамоаси IOI 2026да тарихий натижага эришди

Ёш дастурчилар халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси IOI 2026да тарихий натижага эришди

 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мезбонлигида ўтказилаётган 38-Халқаро информатика олимпиадасида (IOI 2026) мамлакатимиз терма жамоаси тарихидаги энг юқори натижани қайд этди.

 

90 дан ортиқ мамлакатдан иқтидорли ёш дастурчилар иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон вакиллари 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

 

Жумладан:

  • Жахонали Хайдаралиев — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — кумуш медаль;

  • Жаҳонгиршоҳ Авазхонов — Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — бронза медаль;

  • Тимур Кадирбергенов — Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — бронза медаль;

  • Улуғбек Раҳматуллаев — Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — бронза медаль.

 

Шунингдек, Сардорбек Салимов — Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — “Honorable Mention” эътирофи билан тақдирланди.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йилги IOIда 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган эди. Бу йилги натижа эса мамлакатимизнинг Халқаро информатика олимпиадасидаги иштироки тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

custom img

Сурхондарёда блекаут юз берди

Энергетика вазирлиги узилиш қўшни мамлакат энергетика тизимидаги авария билан боғлиқлигини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда лицензия олмасдан 3 ой тадбиркорлик қилиш мумкин бўлади

Бу муддатда улар лицензия талабларини бажариши ва тегишли ҳужжатни олиши ёки фаолиятини тўхтатиши керак.

custom img

“Афғонистонга электр энергияси фақат ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилинади” — Энергетика вазири

Шерзод Хўжаев қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган пайтда ҳосил бўладиган ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш орқали катта иқтисодий самарага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 6 ойда 9,3 миллиард долларга етди

2026 йилнинг биринчи ярмида хориждан Ўзбекистонга юборилган маблағлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Президенти администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади

Ҳужжат 4 боб ва 34 моддадан иборат бўлиб, унда Администрациянинг асосий вазифалари белгиланган.

custom img

Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини туркиялик инвесторлар бошқаради

Ўзбекистонда илк бор тақсимлаш электр тармоқларини инвестиция киритиш шарти билан хусусий сектор бошқарувига бериш Самарқанд вилоятида йўлга қўйилади.

custom img

Наманганда ИИО ходимига 3 минг доллар пора бераётган фуқаро ушланди

Фуқаро ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни терговга юбормаслик ва блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ходимга пора таклиф қилган.

custom img

Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи шахс 10 йилга қамалди

Жанубий Кореяда ўқиш даврида террористик ташкилотлар таъсирига тушган фуқаро интернет орқали уларнинг материалларини тарқатган, пул маблағлари юборган ва кейинчалик жангарилар сафига қўшилишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"