Ўзбекистон

Ўзбекистонда лицензия олмасдан 3 ой тадбиркорлик қилиш мумкин бўлади

Бу муддатда улар лицензия талабларини бажариши ва тегишли ҳужжатни олиши ёки фаолиятини тўхтатиши керак.

Ўзбекистонда лицензия олмасдан 3 ой тадбиркорлик қилиш мумкин бўлади

 

Тадбиркорлик фаолиятини лицензия ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан вақтинча амалга ошириш имконини берувчи “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Мазкур режим доирасида талабгор ўз фаолиятини бошлашдан олдин махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали ваколатли органни бепул хабардор қилиши мумкин.

 

Бунда лицензия ёки тегишли рухсат берувчи ҳужжатни олмасдан фаолият юритишга 3 ой муддатга имкон берилади. Ушбу давр мобайнида талабгор белгиланган фаолиятни лицензиясиз ёки рухсат берувчи ҳужжатсиз амалга оширганлиги учун жавобгарликка тортилмайди.

 

Махсус режимдан фойдаланган талабгор 3 ой давомида:

  • фаолиятини лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлаштиради;

  • белгиланган тартибда тегишли лицензия ёки рухсат берувчи ҳужжатни олади ёки мазкур фаолиятни амалга оширишни тўхтатади.

 

Шунингдек, қонун билан махфий ҳужжатларни 30 йил давомида сақлаш муддати белгиланди.

 

Шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатлари ҳам аниқлаштирилди. Унга кўра, 2019 йил 1 январгача иш юритилиши якунланган шахсий таркиб ҳужжатлари идоравий архивларда 75 йил, 2019 йил 1 январдан кейин шакллантирилган ҳужжатлар эса 50 йил давомида сақланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда лицензия олмасдан 3 ой тадбиркорлик қилиш мумкин бўлади | Zamon.uz