Ўзбекистон

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 6 ойда 9,3 миллиард долларга етди

2026 йилнинг биринчи ярмида хориждан Ўзбекистонга юборилган маблағлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 6 ойда 9,3 миллиард долларга етди


 
Марказий банкнинг “Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари” бўйича 2026 йил I ярим йиллик таҳлилий шарҳига кўра, январь–июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 9,3 миллиард долларни ташкил этди.


 
Ҳисобот даврида P2P ўтказмалар ҳажми ҳам сезиларли ошиб, 4,8 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга кўп.


 
Марказий банк пул ўтказмалари ўсишига меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган мамлакатларда ишчи кучига талаб ва иш ҳақининг юқори даражада сақланиб қолгани, шунингдек, миллий валюталарнинг умумий мустаҳкамлангани таъсир кўрсатганини қайд этди.


 Шу даврда Ўзбекистондан хорижга юборилган пул ўтказмалари 1,3 миллиард долларни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 8 фоизга ошган.


 
Валюта айирбошлаш операцияларида ҳам ўсиш кузатилди. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида жисмоний шахслар билан боғлиқ валюта айирбошлаш операцияларининг умумий айланмаси 19,1 миллиард доллар бўлиб, бир йил аввалги кўрсаткичдан 31 фоизга юқори бўлган.


 
Банклар ҳисобот даврида аҳолидан 12,3 миллиард долларлик хорижий валютани сотиб олган ва 6,8 миллиард долларлик валютани сотган. Натижада жисмоний шахслар томонидан таклиф қилинган валютанинг соф ҳажми 5,5 миллиард долларни ташкил этган.


 
Марказий банк маълумотларига кўра, жисмоний шахслар сегментидаги соф валюта таклифининг умумий бозордаги улуши 26 фоиздан 29 фоизгача ошган. Шунингдек, масофавий хизматлар ва кеча-кундуз ишлайдиган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали амалга оширилаётган операциялар ҳажмининг ортиши қайд этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.