Жаҳон

Испанияда қуёш тутилишини кузатган 500 дан ортиқ киши шифокорга мурожаат қилди

Фуқаролар бош айланиши, ҳолсизлик, енгил жароҳатлар ва кўзлардаги ноқулайликлардан шикоят қилган.

Испанияда қуёш тутилишини кузатган 500 дан ортиқ киши шифокорга мурожаат қилди

 

Испанияда 12 август куни кузатилган қуёш тутилишидан сўнг 511 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Бу ҳақда El Mundo нашри маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, фуқароларнинг аксарияти бош айланиши, ҳолсизлик, хавотир, енгил жароҳатлар ва кўзлардаги ноқулайликлар юзасидан мурожаат қилган. Аксарият ҳолатларда беморларни шифохонага ётқизиш талаб этилмаган.

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Каталонияда — 115 та, Мадридда — 101 та, Басклар мамлакатида — 58 та, Андалусияда — 44 та, Мурцияда — 32 та ва Арагонда — 30 та қайд этилган. Умуман, 17 та автоном ҳамжамиятда тиббий мурожаатлар кузатилган.

 

Шифокорлар қуёш тутилишини махсус ҳимоя воситаларисиз кузатиш кўз саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, кўз шикастланишининг айрим белгилари дарҳол эмас, балки бир неча соат ёки ҳатто кун ўтиб намоён бўлиши мумкин.

 

Тутилиш арафасида махсус ҳимоя кўзойнакларига талаб сезиларли даражада ошган. Айрим фуқаролар эса ҳодисани кузатиш учун уй шароитида тайёрланган қурилмалар, пайвандлаш ниқоблари ва бошқа воситалардан фойдаланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.