Кредит қарзи сабаб Malibu аукционга чиқарилди
Эндиликда автомашина сотувидан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Кредит — бу мажбурият. Уни ўз вақтида бажармаслик эса мол-мулкка нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилишига олиб келиши мумкин.
“Капиталбанк” фойдасига 324 млн сўм кредит қарздорлигини тўламаган фуқарога тегишли “Malibu-2” русумли автомашина давлат ижрочиси томонидан хатланиб, белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилди.
Автомашина сотувидан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Мажбуриятларни ўз вақтида бажариш — ортиқча харажат ва мажбурий ижро чораларининг олдини олади.







