Жаҳон

“Ҳормуз бўғози Эронники бўлиб қолади” — Эрон

Эрон Доналд Трампнинг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига жавоб берди

“Ҳормуз бўғози Эронники бўлиб қолади” — Эрон

 

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ҳормуз бўғозини келгусида “АҚШ ҳудуди” деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Трамп 15 август куни Нью-Йоркда сўзлаган нутқида АҚШ Эрон устидан “ғалабани якунлагач”, Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилишини айтган. У, шунингдек, АҚШ кучлари бўғозда блокада ўрнатганини ва Вашингтон хоҳламаса, у ердан ҳеч бир кема ўта олмаслигини таъкидлаган.

 

Теҳрон эса бу баёнотни рад этди. Эрон ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бўйича ўринбосари Козем Ғарибободий Ҳормуз бўғози Эрон бўғози бўлганини, ҳозир ҳам шундай эканини ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолишини билдирган.

 

Унинг таъкидлашича, Эрон АҚШнинг таҳдидларига ва куч намойишига ён бермайди. Ғарибободий, шунингдек, Вашингтон Эроннинг мағлубияти ҳақидаги қарашларидан воз кечиши кераклигини таъкидлаган.

 

Ҳормуз бўғози Форс кўрфазини Уммон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайдиган стратегик сув йўли ҳисобланади. Мазкур йўналиш орқали жаҳон денгиз нефть ташувларининг қарийб чорак қисми ўтади. Шу сабабли бўғоз устидан назорат масаласи халқаро энергетика бозори учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.