Жаҳон

Россия ёзда Украинанинг 19 та аҳоли пунктини эгаллаганини билдирди

Мудофаа вазирлиги Днипропетровск ва Запорижжя вилоятларидаги аҳоли пунктлари эгалланганини маълум қилган.

Россия ёзда Украинанинг 19 та аҳоли пунктини эгаллаганини билдирди


Россия қўшинлари 2026 йил ёзидаги ҳарбий кампания давомида Украинанинг жануби-шарқидаги 19 та аҳоли пунктини назоратига олган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги 15 август куни маълум қилди.


 
Вазирлик баёнотида айтилишича, аҳоли пунктлари Днипропетровск ва Запорижжя вилоятларида жойлашган. Бироқ Россия томони эгалланган аҳоли пунктларининг номларини очиқламаган. Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни Шарқий қўшинлар гуруҳи қўмондони Пётр Болгаревнинг ҳисоботига асослаган.


 
Бундан ташқари, Россия кучлари Запорижжя вилоятидаги Рибалское аҳоли пунктини яқинда назоратига олгани ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу хабарни Россиянинг Интерфакс агентлиги тарқатган.


 
Россия фронтдаги илгарилашлари ҳақида баёнот бераётган бир пайтда, Украина ҳам жануби-шарқий фронтда ҳудудларни қайтариб олаётганини билдирган. Украина президенти Владимир Зеленский 12 август куни йил бошидан буён мамлакат қуролли кучлари 745 квадрат километр ҳудудни Россия назоратидан қайтарганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Днипропетровск, Донетск ва Запорижжя вилоятлари туташган ҳудуддаги 26 та аҳоли пункти Украина назоратига қайтарилган.


 
Мустақил очиқ манбалар асосида жанг майдонидаги вазиятни кузатувчи DeepState ҳам Украина кучлари 19 та аҳоли пункти устидан назоратни тиклагани ва яна олти ҳудудда Россия қўшинларини ортга сурганини билдирган.


 
Маълумотларга кўра, Россия қўшинларининг фронтдаги умумий илгарилаши 2026 йилда аввалги даврларга нисбатан секинлашган. Шу билан бирга, Москва Украина пойтахти Киев ва бошқа шаҳарларга баллистик ракета зарбаларини ҳам кучайтирган.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

Россия ёзда Украинанинг 19 та аҳоли пунктини эгаллаганини билдирди | Zamon.uz