Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Руфат Рисқиевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

“Тошкент йўлбарси” номи билан танилган афсонавий боксчи 76 ёшда вафот этди.

Шавкат Мирзиёев Руфат Рисқиевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

 

Ўзбек бокс мактабининг атоқли намояндаси, жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, машҳур спортчи ва мураббий Руфат Асадович Рисқиев 15 август куни 76 ёшида вафот этди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Руфат Рисқиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

 

Руфат Рисқиев 1949 йил 2 октябрда Тошкент вилоятида туғилган. У ёшлигидан бокс билан шуғулланиб, қисқа вақт ичида юксак маҳорат ва иродага эга спортчи сифатида танилган.

 

У 1974 йилги жаҳон чемпиони, 1976 йилда Монреал шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби, собиқ Иттифоқнинг тўрт карра чемпиони бўлган. Спортдаги ёрқин фаолияти туфайли у халқ орасида “Тошкент йўлбарси” номи билан машҳур бўлган.

 

Руфат Рисқиев Марказий Осиё мамлакатларида биринчи халқаро профессионал бокс ҳаками сифатида ҳам фаолият юритган. Кейинги йилларда мураббий ва ҳакам сифатида ўзбек бокс мактабининг ривожига катта ҳисса қўшган.

 

Унинг мамлакат спортини ривожлантиришдаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланиб, “Эл-юрт ҳурмати” ва «Дўстлик» орденлари билан мукофотланган.

 

Руфат Рисқиевнинг ўзбек спорти, хусусан, бокс ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ёш авлод тарбиясидаги хизматлари ва ёрқин хотираси халқимиз қалбида ҳамиша сақланиб қолади.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев Руфат Рисқиевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди | Zamon.uz