Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро МИБ орқали қурувчига тўлаган пулини қайтариб олди

Натижада уйни ўз вақтида топширмаган қурувчидан 323 млн сўмдан ортиқ маблағ фуқаро фойдасига ундирилди.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали қурувчига тўлаган пулини қайтариб олди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 10 июндаги ижро варақасига асосан қарздор қурувчи ташкилотдан ундирувчи фуқаро Б.В. фойдасига жами 323 391 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувига 2026 йил 11 июнь куни келиб тушган.

 

Мазкур маблағ фуқаро Б.В. томонидан қурилиш ташкилотига уй-жой сотиб олиш мақсадида бошланғич тўлов сифатида амалга оширилган бўлиб, қурилиш ташкилоти томонидан уй белгиланган муддатда топширилмаганлиги сабабли суд қарорига асосан фуқаро фойдасига ундирилиши белгиланган.

 

Давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижро иши қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий муддатда қарздорликни тўлаш ҳақида тегишли талабнома юборилган.

 

Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Бюронинг туман бўлими томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 323 391 000 сўм пул маблағи тўлиқ ундирилиб, фуқаро Б.В.нинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

 

Қарздорлик тўлиқ қопланганлиги муносабати билан мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.