Ўзбекистон

Ўзбек боксининг афсонаси Руфат Рисқиев вафот этди

У ўзбек боксидан жаҳон чемпионлиги ва Олимпиада медали соҳиби бўлган илк боксер сифатида тарихда қолган.

Ўзбек боксининг афсонаси Руфат Рисқиев вафот этди

Ўзбекистон спорти оғир жудоликка учради. Афсонавий боксер, 1974 йилги жаҳон чемпиони ва 1976 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди.

 

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот котиби Зафар Имомхўжаев маълум қилди.

 

Руфат Рисқиев ўзбек боксининг ривожига катта ҳисса қўшган спортчилардан бири бўлиб, фаолияти давомида «Тошкент йўлбарси» номи билан шуҳрат қозонган. У Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган илк ўзбек боксёри сифатида тарихда қолган.

 

У 1974 йилда жаҳон чемпиони бўлган, 1976 йилги Монреаль Олимпия ўйинларида эса кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, АҚШ, Куба, Австрия, собиқ Югославия ва Испанияда ўтказилган қатор нуфузли халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритган.

 

Спортчилик фаолиятидан сўнг ҳам Руфат Рисқиев ўзбек боксига хизмат қилишда давом этди. У Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками сифатида ҳам фаолият юритган.

 

Руфат Рисқиев мамлакат спорти олдидаги хизматлари учун «Ҳурмат белгиси», «Буюк хизматлари учун» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан тақдирланган.

 

2016 йилда соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар сабабли Тошкент шаҳридаги 16-шifoxonada унга жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек боксининг афсонаси Руфат Рисқиев вафот этди | Zamon.uz